Барча билим даргоҳлари кутубхоналарига “бибтехника” воситалари етказилди

11:37 23 Январь 2024 Жамият
272 0

Китобхонларга сифатли хизмат кўрсатиш, соҳа ходимлари фаолиятини самарали юритишда “бибтехника” воситаларининг ўрни катта. Афсуски, неча ўн йил давомида бу масала эътибордан четда қолди. Таъминотдан дарак бўлмагач, кутубхоначилар иш юритуви учун зарур бўлган ҳужжатларни ўз имкониятларидан келиб чиққан ҳолда тайёрлашга мажбур бўлишди.

Ҳечдан кўра кеч, деганларидек, ниҳоят бу ҳолга чек қўйилди. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан мамлакатимиздаги, жумладан, Бухоро вилоятидаги барча билим даргоҳларига “бибтехника” воситалари ажратилди. Жиҳозлар вилоятдаги 547 та умумтаълим мактаби, ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тасарруфидаги илм даргоҳлари ҳамда вилоят болалар кутубхонасига етказилди. Соҳа ходимлари бундан хурсанд. Негаки, мазкур воситалар мактаб кутубхоналари фаолиятини янада такомиллаштириб, улар моддий-техника базасини мустаҳкамлайди. Кутубхоначиларга қулайлик яратади.

Маълумотларга қараганда, айни пайтда республикамиздаги 14 та Болалар кутубхонаси ҳамда умумтаълим мактабларида 12 минг нафардан зиёд кутубхоначи фаолият кўрсатмоқда.

Истам ИБРОҲИМОВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер