Барбадос қиролича Елизавета IIни давлат раҳбари лавозимидан четлатмоқда

11:48 26 Ноябрь 2021 Дунё
761 0

Барбадос ҳукумати 30 ноябрдан бошлаб қиролича Елизавета IIни давлат раҳбари лавозимидан четлатиш ниятида.

Бу ҳақда ушбу масала билан шуғулланаётган қўмита аъзоси Сулаймон Булбулга таяниб, Bloomberg агентлиги хабар бермоқда .

Шу тариқа Буюк Британия монархи 30 йил ичида биринчи марта ўзининг кўплаб қиролликларидан бирини йўқотмоқда.

«Нуқтаи назаримизда бу айни вақти. Бу бизнинг саёҳатимиздаги навбатдаги қадам – бизни Буюк Британия билан боғлайдиган «киндик ичакни кесишдир»,– дейди Булбул.

Унинг таъкидлашича, бу қадам рамзий аҳамиятга эга. Чунки 1966 йилдан бери Барбадос суверен давлат ҳисобланади.

Булбулининг сўзларига кўра, 30 ноябрь куни Барбадос губернатор генерал Сандра Мейсонни президент этиб тайинлайди. Ўз навбатида, Мейсон таъкидлашича, орол аҳолиси мустамлакачилик ўтмишини ортда қолдириб, мамлакат бошида барбадияликни кўришни исташларини билдирган.

Сентябрь ойида Барбадос парламенти давлат конституцияга ўзгартириш киритган эди. Ушбу ўзгаришга кўра, Елизавета IIни ҳукмдори мақомидан маҳрум қилинади. Энди Елизавета II 16 мустақил давлат қироличаси ҳисобланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?