Баландликдан йиқилиб, оғир тан жароҳати олган юртдошимиз Ватанга қайтарилди

Асли Фарғона вилоятидан бўлган М.О. 2021 йилнинг июль ойидан буён Калининград вилоятида ишлайди. Юртдошимиз эҳтиётсизлик оқибатида меҳнатга лаёқатсиз бўлиб қолди.
Қийин аҳволга тушиб қолгани фуқаро Ўзбекистонга қайтишда ёрдам сўраб, Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Санкт-Петербург шаҳридаги ваколатхонасига мурожаат қилди.
Мурожаат ўрганилганида, М.О. қурилиш объектида ишлаётганда баландликдан йиқилиб тушиш оқибатида умуртқа суяги ва оёғи сингани, узоқ муддатга меҳнат қилолмаслиги маълум бўлди.
Мусофирчиликда қийин аҳволда қолган юртдошимизга ёрдам кўрсатилиб, Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан авиачипта олиб берилди ва Калининград – Санкт-Петербург – Фарғона йўналишидаги авиарейс орқали Ўзбекистонга қайтарилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Аброр Бакиров вафот этди
- Ватан ҳимояси ва эл-юртимиз тинчлиги йўлида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ходимлар оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида
- Гидроэнергетикадаги лойиҳалар ижроси кўриб чиқилди
- Оксана Чусовитина Жаҳон кубогида кумуш медалга сазовор бўлди
- Грузияда дзюдо бўйича навбатдаги мусобақа бўлиб ўтади
- Тошкeнтда крикeт бўйича трeнeрлар тайёрлашнинг иккинчи босқич ўқув-сeминари ўтказилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг