Бахтиёр Саидов Буюк Британиянинг мамлакатимиздаги элчиси Тим Торлотни қабул қилди

15:06 20 Январь 2023 Сиёсат
793 0

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати

2023 йилнинг 20 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири в.б. Бахтиёр Саидов Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигининг Фавқулодда ва мухтор элчиси Тим Торлотни қабул қилди.

Икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари юзасидан атрофлича фикр алмашилди.

Иқтисодий дипломатияни фаоллаштиришдан ўзаро манфаатдорлик билдирилди. Шу нуқтаи назардан, қўшма сармоявий лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда ўзаро товар айирбошлашни кенгайтириш истиқболлари кўриб чиқилди.

Халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик айрим масалалар, хусусан, икки давлатнинг Афғонистон йўналишидаги ўзаро ҳамкорлиги муҳокама қилинди.

Учрашув кун тартибидан, шунингдек, фан-таълим йўналишидаги шериклик алоқаларини ривожлантириш, меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш, маданий-гуманитар алоқаларни кенгайтириш ва парламентлараро мулоқотни янада мустаҳкамлаш масалалари ҳам ўрин олди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?