Байрутдаги портлаш ва намойишлардан кейин икки вазир истеъфо берди

Байрутдаги кучли портлашдан кейин Ливан ҳукуматига босим ортиб бормоқда. Якшанба кунги аксилҳукумат намойишлари ортидан Ахборот вазири Манал Абдул Самад ҳамда Атроф муҳит ва маъмурий ривожланиш вазири Дамианос Каттар истеъфо берди.
Каттарнинг фикрича, «бесамара ҳукумат» кўп бора муваффақиятсизликка учради, энди у ёшлардан умид қилмоқда. Аввалроқ бош вазир Ҳасан Диаб 10 август куни ҳукуматга муддатидан аввал сайлов ўтказишни таклиф қилишини айтган эди.
Маълумотларга қараганда, пойтахт Байрутда бўлиб ўтган норозилик намойишларида юзлаб одам жароҳатланган. Ливанда кўпчилик 4 август куни юз берган ва 150 дан зиёд кишининг ўлимига сабабчи бўлган портлашда ҳукуматни айбламоқда.
Deutsche Welle хабарига кўра, кеча БМТ ва Францийанинг ташаббуси билан ўтказилган халқаро онлайн-конференцияда Ливанга ёрдам кўрсатиш учун 253 миллион евро тўпланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 23 ёшли йигит ўқишга кира олмаганини яшириш учун 4 кишини ўлдирди. Уларнинг барчаси оила аъзолари
- «Фариданинг икки минг қўшиғи» фильми белгиланган вақтда юборилмаганлиги сабаб «Оскар»да қатнашмайди
- Ўқувчилар ўртасида математика бўйича «Қўқон олимпиадаси» ўтказилади. Ғолибларга «Нексия» ва «Кобальт» берилади
- Ибн Сино ҳақмиди? Олимлар Италиянинг Жильо ороли аҳолисида орасида бирорта ҳолатда коронавирус қайд этилмаганига изоҳ берди
- Фарғонада 19 яшар қизни зўрлаган уч эркак ҳақидаги хабарларга муносабат билдирилди
- Тошкентда селфига тушиш учун поезд устига чиққан болани 27 минг вольт ток урди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг