Байроқ устунига ажратилган 1,35 млрд сўмга хароба ётоқхона таъмирланади

18:22 30 Апрель 2021 Жамият
396 0

Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Қарши шаҳрида маҳаллий бюджет ҳисобидан ўрнатиладиган осмонўпар байроқ лойиҳасидан воз кечди. ОАВ билдирилган муҳокамаларга жавобан у байроқ учун сарфланадиган 1,35 млрд сўм маҳаллий бюджет маблағини Қарши шаҳридаги 136-оилавий ётоқхонани сарфлашга қарор қилганини айтди.

З. Мирзаев мазкур оилавий ётоқхонага борганида уйсиз фуқароларнинг мажбурликдан харабога айланган бинода қўним топганидан виждони қийналганини таъкидлади ва уларнинг шириндан-шакар фарзандлари бахтиёр яшашга, кенг уйда яйраб яшашга ҳақли эканини билдирди. 

Шу ўринда вилоят ҳокими сессияда байроқни ўрнатишни тасдиқлаган депутатларни ҳам ўз фикри ва таклифларини очиқ айтишга ҳамда фаол бўлишга чақирди. 

 Фахриддин Бозоров,

 “Халқ сўзи”

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?