Байрамни айтса арзигулик меҳнат ютуқлари билан қарши оляпмиз — Бобомурод Очилов

17:17 08 Декабрь 2023 Жамият
186 0

Фото: «Халқ сўзи»

Бухоро шаҳридаги Ёшлар марказида Конституциямизнинг 31 йиллиги муносабати билан тантанали тадбир ташкил этилди.

Давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ёшлар иштирок этган маросимда вилоят ҳокими Ботир Зарипов сўз олиб, Асосий Қонунимизнинг жамият ва халқ ҳаётидаги ўрни ҳақида тўхталди. Вилоятда жорий йилнинг ўтган даврида амалга оширилган бунёдкорлик ишларини сарҳисоб қилди.

— Байрамни вилоятимиз аҳолиси айтса арзигулик меҳнат ютуқлари билан қарши олмоқда, — дейди халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Бобомурод Очилов. — Шу ўринда бир мисол: 2023-йил дастурлари доирасида вилоят бўйича 1112 та объект барпо этилди. Хусусан, маҳаллий бюджет ҳисобидан 250 дан зиёд ижтимоий соҳа объектлари қурилгани, мукаммал таъмирлангани эътиборга лойиқдир. Булар шубҳасиз, одамларнинг ўз ҳаётларидан рози бўлиб яшашлари йўлига хизмат қилади, айниқса, ёш авлод вакилларининг чуқур билим олишлари, саломатликларини мустаҳкамлашлари, бўш вақтларини мазмунли ўтказишларида қўл келади.

Маросим якунида вилоят санъаткорлари томонидан тайёрланган бадиий мусиқий дастур намойиш этилди. Юрт тинчлиги, мустақиллик, она Ватан мадҳ этилган куй – қўшиқлар барчага байрам кайфиятини улашди.

Истам ИБРОҲИМОВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер