Байрам ярмаркаси ташкил қилинди

15:00 17 Март 2025 Жамият
50 0

Одилбек ОДАМБОЕВ/«Халқ сўзи». Наврўз умумхалқ байрами олдидан ҳамда муборак Рамазон ойи муносабати билан Хоразм вилоятининг барча шаҳар ва туманлари марказларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг анъанавий савдо ярмаркалари ташкил қилинди.

Унда вилоятдаги деҳқон ва фермер хўжаликларида етиштирилган ҳамда маҳаллий корхоналарда ишлаб чиқарилган озиқ-овқат маҳсулотлари аҳолига арзон нархларда таклиф этилмоқда. Бозорлар тўкинлиги, нархлар барқарорлигини таъминлаш йўлида амалга оширилаётган бундай тадбирлар аҳолининг харид қобилиятини ошириш, халқимизнинг байрам дастурхони янада тўкин бўлишига хизмат қилади.

— Наврўз арафасида бундай савдо ярмаркаларининг ташкил қилиниши элдошларимиз учун ҳақиқий байрам туҳфаси бўлди, — дейди урганчлик меҳнат фахрийси Бахтиёр Бўриев. — Ушбу тадбир туфайли аҳоли озиқ-овқат маҳсулотлари билан тизимли ва кафолатли тарзда таъминланмоқда. Муҳими ярмаркага чиқарилаётган маҳсулотлар нархи бозордагидан анча арзон бўлиб, сифати ҳам харидорларга манзур бўляпти.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?