Байрам кунлари Тошкент-Нукус-Мўйноқ йўналишларида авиақатновлар режалаштирилмоқда

Фото: president.uz
Наврўз байрами кунлари юртдошларимизнинг мамлакатимиз бўйлаб саёҳат қилишлари учун қулай шароитлар яратиш мақсадида қўшимча транспорт воситалари жалб этилмоқда.
Шундай паллада яна бир хушхабар тарқалди. Наврўз байрами кунлари «Тошкент-Нукус-Мўйноқ» ва «Мўйноқ-Нукус-Тошкент» йўналишлари бўйича авиақатновлар йўлга қўйилади. Бу ҳақида Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги хабар берди.
Президентимиз шу йилнинг 23-24 февраль кунлари Қорақалпоғистонга ташрифи доирасида Мўйноқда бўлиб, мазкур йўналишда авиақатновни тиклаш хусусида топшириқлар берган эди.
Маълумот учун. Мўйноқ аэропорти 1947 йилда қурилган. 3-классга оид Мўйноқ аэродроми Ан-24, Як-40 ва бошқа енгил самолётларни, шунингдек, барча турдаги вертолётларни қабул қилишга қодир бўлган. 1960 йиллар бошидан 1990 йилга қадар аэродромда Ан-2 самолётлари кунига маҳаллий линиялар бўйича (асосан, Қўнғирот, Нукус, Урганч, Тахтакўприк, Қозоқдарё, Аспантай, Тулей пунктлари) 19 тагача йўловчи авиарейсларини амалга оширган.
2020 йилнинг августида Мўйноқда янги қиёфадаги аэропорт ишга туширилди. Бу ерда 50 йўловчига мўлжалланган янги терминал қурилган, учиш-қўниш йўлаги ва майдончалар таъмирланган.
Ғ.Отажонов, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 422 та Ҳукумат қарори бекор қилинди
- Европада маймун чечакдан биринчи ўлим қайд этилгани маълум қилинди
- Маймун чечак Осиёнинг яна бир давлатига кириб келди
- Ўзбекистонлик боксчилар Қувайтдаги мусобақада 5 та олтин медалга сазовор бўлишди
- ЖССТ маймун чечаги эпидемиясини фавқулодда ҳолат деб эълон қилди
- Буюк Британия полицияси қиймати 40 миллион фунт стерлинглик бўлган кокаинни мусодара қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг