Байден Украинадан ғалла экспорт қилиш режасини ишлаб чиқилишини маълум қилди

23:11 14 Июнь 2022 Дунё
695 0

Архив сурат

АҚШ президенти Байден Украинадан Польша орқали ғалла экспорт қилиш режаси ишлаб чиқилишини эълон қилди.

Вашингтон чегарадаги юк ташиш пунктлари билан темир йўл алоқаларидан фойдаланган ҳолда Украинадан дон экспорт қилиш режасини ишлаб чиқмоқда. Бу ҳақда АҚШ президенти Жо Байден маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, темир йўл линияси ҳам Польша орқали ўтади. У ерда юк ташиш пункти ташкил этилади. Германия аллақачон темир йўл орқали Украина донини экспорт қилишда ёрдам бериш истагини билдирган.

«Шундай қилиб, биз Украина чегараларида, шу жумладан Польшада ҳам вақтинча дон сақлаш омборлари барпо этамиз. Кейин биз уни вагонлардан ана шу омборларга, ундан сўнг Европа орқали океанга олиб чиқишимиз ва бутун дунёга етказиб беришимиз мумкин», деди АҚШ президенти.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер