Байден америкаликларни Украинадаги жанговар ҳаракатларда қатнашмасликка чақирди

00:29 18 Июнь 2022 Дунё
586 0

Фото: Reuters

АҚШ президенти Жо Байден америкаликларни Украинадаги жанговар ҳаракатларда қатнашишмасликка чақирди

«Америка фуқаролари Украинага бормаслиги керак», дейди АҚШ етакчиси. Байденнинг қўшимча қилишича, у Украинада бир неча америкалик ғойиб бўлгани ҳақида хабардор қилинган. Президентнинг сўзларига кўра, Оқ уй уларнинг қаерда эканлиги ҳақида ҳозирча маълумот олмаган.

Аввалроқ, АҚШ Давлат департаментининг расмий вакили Нед Прайс АҚШ Украинада асирга олинган ва ҳарбий ҳаракатларда қатнашиш учун у ерга борган америкалик фуқаролар тақдири юзасидан Россия билан боғланишга рози бўлганини маълум қилганди. Шу билан бирга, у Вашингтон ҳозирча Москвага бундай илтимос билан мурожаат қилмаганига ишора қилди.

Аввалроқ Буюк Британиянинг «The Telegraph» нашри россиялик ҳарбийлар Киев томонида жанг қилган икки америкалик ёлланма аскарни Харков чеккасида қўлга олгани ҳақида хабар берган эди. Нашрга кўра, 39 ёшли Александр Дрюке ва 27 ёшли Энди Хюйн Украинда қўлга олинган биринчи АҚШ фуқаролари ҳисобланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер