Баҳодир Жалоловнинг навбатдаги жанги санаси ва рақиби маълум бўлди

12:04 21 Июль 2023 Спорт
584 0

Архив фото

Профессионал бокснинг ўта оғир вазн тоифасида рингга чиқаётган ўзбекистонлик Баҳодир Жалолов (12-0, 12 КО) ўзининг навбатдаги жангини нигериялик Онориоде Эҳвариемега (20-2, 19 КО) қарши ўтказади.

Жанг 26-август куни АҚШнинг Оклаҳома штати Тулса шаридаги Hard Rock Casino мажмуасида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Баҳодир Жалолов яқинда Топ Ранк промоутерлик компанияси билан шартнома имзолаганди. Бу унинг янги промоутерлик компанияси томонидан ташкил этилган бокс оқшомидаги илк жанги бўлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер