Баҳодир Жалолов ва Шаҳрам Ғиёсовнинг бокс қўлқоплари кимошди савдосида сотилди

14:11 21 Май 2024 Спорт
156 0

Фото: Telegram / Аброр Зоҳидов

Ўзбекистонлик машҳур профбоксчилар — Баҳодир Жалолов ва Шаҳрам Ғиёсовнинг имзоси туширилган бокс қўлқоплари кимошди савдосида сотилди. Бу ҳақда журналист Аброр Зоҳидов Telegram каналида маълум қилди

Унга кўра, кураш асосан уч киши: Тошкент вилоятидан Сарвар Кабиров ўз ҳамкасблари билан, журналист ва ҳуқуқшунос Ботиржон Шермуҳаммад ҳамда Чикагода яшовчи ўзбекистонлик Акмалжон Жумабоевлар ўртасида кечган.

Дастлаб 10 минг сўмдан бошланган савдога Акмалжон Жумабоевнинг 50 млн сўмлик таклифидан сўнг нуқта қўйган.

«АҚШда яшовчи дўстимиз шу тарзда кўргазмалар ва кимошди савдоларимиз тарихида абсолют рекорд ўрнатди», дейди Аброр Зоҳидов.

Журналистнинг қўшимча қилишича, аукцион ғолибига совринни спортчиларнинг шахсан ўзи топшириши ҳам мумкин. Шунингдек, унга бемор боладан миннатдорлик рамзи сифатида алоҳида совға ҳам борлиги айтилган.

Маълумот учун, кимошди савдосидан тушган пулларнинг салмоқли қисми хорижда мураккаб операцияси учун пул йиғилаётган 13 ёшли Нуразиз Саидов учун сарфланади.У оққон деган оғир дард билан курашмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер