Баҳодир Жалолов Top Rank билан шартнома имзолади

10:21 20 Июль 2023 Спорт
678 0

Архив фото

Профессионал бокснинг ўта оғир (+90,7 кг) вазн тоифасида рингга чиқиб келаётган ўзбекистонлик Баҳодир Жалолов (12-0, 12 КО) дунёнинг энг машҳур Top Rank промоутерлик компанияси билан шартнома имзолади. Бу ҳақда ташкилот расми саҳифаларида маълум қилинган.

Баҳодир Жалолов узоқ вақт мобайнида Лу Дибеллага қарашли промоутерлик компанияси билан ишлаб келаётганди. Энди у Top Rank ўтказадиган бокс оқшомларида рингга чиқади.

Маълумотларга кўра, Жалолов 26 август куни проф рингга қайтиши режалаштирилмоқда. Тез орада унинг рақиби ҳақида маълумот берилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер