Баҳодир Юсупалиев: «Ҳар бир сайловчида ниқоб бўлиши керак»

12:27 23 Октябр 2021 Жамият
197 0

Ҳар бир сайлов участкалари аъзоларининг барчаси эмланган. Барча сайлов участкалари сайловни ўтказиш учун тайёр ҳолатга келтирилган.

Бу ҳақда Марказий сайлов комиссиясида бўлиб ўтган тадбирда Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори Баҳодир Юсупалиев маълум қилди.

Шунингдек, Б. Юсупалиев ўз чиқишида барча сайловчиларга тенг ҳуқуқ берилиши шартлиги ҳақида тўхталиб ўтди. 

«Ҳар бир сайловчида ниқоб бўлиши керак. Агарда унинг ниқоби бўлмаса, унга шу сайлов участкасининг ўзида ниқоб берилади. Ниқоблар барча сайловчилар учун етарли, унинг захираси яратилган. Кейинги масала ҳарорати белгиланган меъёрдан ортиқ (37 С дан юқори) бўлган фуқаролар учун алоҳида жойлар тайёрланган. Улар ҳам сайлов ҳуқуқидан фойдаланади.

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?