Бағдод туманида талабаларнинг ўқишини кўчириб бермоқчи бўлган фирибгарлар ушланди

14:53 18 Июнь 2022 Жамият
454 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бағдод туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаролар Р.Д., Д.Ю. ва Х.А.лар қўшни Қирғизистон Республикаси университети талабалари Б. ва Д.нинг ишончига кириб, уларнинг ўқишини Андижон давлат тиббиёт институти ҳамда Фарғона давлат университетига кўчириб бериш эвазига 800 АҚШ доллари ва 38 млн сўмини ҳамда контракт тўлови учун 36 млн сўмини шунингдек, семестр имтиҳонларини якунлаб бериш эвазига яна 120 АҚШ долларини қўлга киритганликлари аниқланиб, текширув давомида Д.Ю. томонидан ўз айбига иқрор бўлиб қайтарган 800 АҚШ доллари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер