Коня-2021: Бадиий гимнастикачи қизларимиз навбатдаги медалларни делегациямиз ҳисобига қўшиб қўйишди Фоторепортаж

20:08 14 Август 2022 Спорт
198 0

Фото: «Халқ сўзи»

Чемпионларимиз сафи кенгаймоқда. Бадиий гимнастикачимиз Тахмина Икромова ҳалқада ўтказилаётган беллашувларда энг юқори баллга сазовор бўлди. Унинг чиқишини ҳакамлар ҳайъати 33.650 балл билан баҳолашди.

      Шунингдек, маҳоратли бадиий гимнастикачимиз Тахмина Икромова яна бир йўналишда шоҳсупага кўтарилди. Спортчимиз бу гал тўп билан машқ дастурида кумуш медалга сазовор бўлди,  Сабина Ташкенбаева эса булава дастурида бронза медалига сазовор бўлди.

    Хабарингиз бор, айни кунларда Туркиянинг Коня шаҳрида В Ислом бирдамлиги ўйинлари давом этмоқда. Жонли эфирда ҳам кузатиб боришигиз учун Youtube платформаси Xalq so’zi online каналидан кузатиб боришингиз мумкин.

 

 

«Халқ сўзи»,
Фото: «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер