БААда мукофот жамғармаси 60 минг долларни ташкил этувчи шахмат турнири бошланди.
БААда мукофот жамғармаси 60 минг долларни ташкил этувчи шахмат турнири бошланди. Унда уч нафар ҳамюртимиз ғолиблик учун дона сурмоқда. Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги маълум қилди.
БААнинг Шаржа шаҳрида шахмат бўйича нуфузли «Шаржа Мастерс 2021» халқаро турнирига старт берилди. Маълум бўлишича, мусобақада жаҳоннинг 29 давлатидан 60 нафар маҳоратли шахматчи иштирок этишмоқда.
Мусобақанинг умумий мукофот жамғармаси 60 минг АҚШ долларини ташкил этади. Унда юртимиз шарафини ёш ва умидли шахматчиларимиздан Нодирбек Абдусатторов, Нодирбек Ёқуббоев ва Жавоҳир Синдаровлар ҳимоя қилишади.
Ҳамюртларимиз орасида энг юқори рейтингга эга шахматчи Н.Абдусатторов 2 648 очко билан дунё рейтингида роппа-роса 100-ўринни эгаллаб турибди. «Шаржа Мастерс 2021» халқаро турнирида эса Абдусатторов ўнинчи тартиб рақами остида қайд этилган.
Халқаро турнирнинг 1-тартиб рақамли шахматчиси мисрлик Амин Босим бўлиб, у 2 704 очко билан дунё рейтингида 34-ўриндан жой олган.
Биз бўлажак ўйинларда вакилларимизга омад тилаймиз.
Президент Матбуот хизмати Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг «ШҲТ – КХШТ» форматидаги учрашувдаги нутқининг матнини эълон қилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг