Азиз Абдуҳакимов бирданига 3та таклиф берган йигитни вазирликка ишга таклиф қилди

16:27 25 Май 2021 Жамият
1085 0

Тошкент беш ташаббус ҳаракати давомидаги очиқ мулоқот давомида иштирокчилардан бири Бош вазир ўринбосарига юзланиб, тарихий йўналиш билан бир қаторда экотуризмни ҳам ривожлантириш таклифини берди. Бу мамлакатга қўшимча маблағларни жалб қилиш имконини беради. Жараён ҳақида «Халқ сўзи» мухбири хабар берди.

– Яна бир таклифим бор, – деди иштирокчи йигит. – Сайёҳлар Самарқанддан Бухорогача бўлган йўлда саккизта туманни босиб ўтишади. У ерда сиз агротуризмни ривожлантиришингиз мумкин. Масалан, сайёҳларни узум териш жараёнларида қатнашишга юборса бўлади. Бундай йўналишлар чет элларда бор, – дейди йигит бу Ўзбекистонда ҳам оммалашиб кетишига ишонч билдираркан. Учинчи таклиф, ушбу йўналишга қизиққан хорижий олимларни жалб қилиш имконини берадиган илмий туризмни ривожлантириш ҳақида бўлди.

Бунга жавобан, Туризм ва спорт вазири таклиф муаллифидан «Агар биз сизни вазирликка ишга таклиф қилсак, рози бўласизми?», деб сўради ва таклифлар учун унга миннатдорлик билдирди. Азиз Абдуҳакимов бу истиқболли йўналишлар экани ва берилган таклифларни юз фоиз қўллаб-қувватлашини билдирди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?