Аёллар раҳбарлигидаги кичик корхона ва фирмалар сони маълум қилинди
Иллюстратив фото
Ўзбекистондаги аёллар раҳбарлик қилувчи кичик корхона ва фирмалар сони маълум қилинди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар қилди.
Маълумотларга кўра, жорий йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда тадбиркор аёллар раҳбарлигидаги кичик корхона ва микрофирмалар сони 43 860 тани ташкил этган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига қараганда 2 611 тага ёки 6,3 % га ошган. Бу рақамлар Ўзбекистонда аёлларнинг тадбиркорликдаги ўрни сезиларли даражада мустаҳкамланаётганини кўрсатади, аммо умумий тадбиркорлик бозорида аёлларнинг улуши ҳануз етарлича юқори эмас. 2025 йилнинг январь февраль ойларида кичик тадбиркорлик субъектлари сони 370 364 тани ташкил этган.
Аёл раҳбарлар бошқарувчи шу турдаги корхона ва фирмалар сони ҳудудлар кесимида қуйидагича:
Тошкент шаҳри – 12 814 та;
Тошкент вилояти – 5 598 та;
Самарқанд вилояти – 3 905 та;
Қорақалпоғистон Р. – 2 866 та;
Хоразм вилояти – 2 673 та;
Сурхондарё вилояти – 2 656 та;
Бухоро вилояти – 2 434 та;
Фарғона вилояти – 2 035 та;
Навоий вилояти – 2 025 та;
Қашқадарё вилояти – 1 879 та;
Жиззах вилояти – 1 366 та;
Сирдарё вилояти – 1 252 та;
Андижон вилояти – 1 227 та;
Наманган вилояти – 1 130 та.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг