Автомобилга ўқ узган шахсга нисбатан қонуний чора кўрилади — ИИВ

Ижтимоий тармоқларда йўл ўртасида бир фуқаро ВАЗ-2199 русумли транспорт воситасига қарата ўқ узганлиги акс этган видео тарқалмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан ИИВ қуйидагиларни маълум қилди.
"Жорий йилнинг 20 январь куни тахминан соат 11.35 ларда 1990 йилда туғилган Султанов Зафар (Spark русумли давлат рақами 01 B 292 WA бўлган автомобиль ҳайдовчиси) Мирзо Улуғбек тумани Феруза даҳаси Мирзо Улуғбек кўчасида йўлнинг қатнов қисмида ўзининг таниши 1985 йилда туғилган Абдуллаев Григорийни кўриб қолган.
У билан олдиндан турмуш ўртоғини рашк қилиш оқибатида ўзаро келишмовчилиги бўлганлиги сабабли Г.Абдуллаев билан ўзаро гап талашиб унинг бошқарувидаги ВАЗ-21099 русумли 01 Т 738 NA бўлган автомобилнинг ғилдирагига тепиб, сўнг ёнида бўлган пневматик қуролдан автомобилга бир маротаба ўқ узган. Бунинг натижасида ҳеч ким жароҳатланмаган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаган шахсга нисбатан қатъий қонуний чора кўрилади" дейилади расмий ахборотда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбек ва беларусь киноижодкорлари томонидан «Осиё арслони» фильмининг суратга олиш ишлари бошланди
- ОТМларга қабул квоталари эълон қилинди
- Германия ташқи ишлар вазири Бербок Россияни озиқ-овқат уруши олиб бораётганликда айблади
- Аҳолининг нақд пулга бўлган талабини тўлиқ қондириш учун барча имконият ва захиралар мавжуд — Марказий банк
- Перуда аёл ўзининг дафн маросимида қайта тирилди
- Озиқ-овқат аллергиясидан кўпроқ болалар азият чекади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг