Автомобиль бензини ишлаб чиқариш ҳажми 11 минг тоннага кўпайди

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда шу йилнинг январь-сентябрь ойларида 769,1 минг тонна автомобил бензини ишлаб чиқарилган. Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ишлаб чиқариш ҳажмидаги ўсиш 101,4 % ни ташкил этиб, ишлаб чиқариш ҳажми 11 минг тоннага кўпайган.
Автомобиль бензини ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан республика миқёсида ишлаб чиқарилган автомобиль бензинининг жами ҳажмида энг юқори улушга эга бўлган ҳудудлар:
Бухоро вилояти – 80,6 %
Фарғона вилояти – 18,5 %
Қашқадарё вилояти – 1,0 %
Маълумот ўрнида, мамлакатимиз 2020 йилнинг 9 ойида хорижий давлатларга 55,9 млн. литр ёки
15,6 млн. АҚШ долларлик автомобиль бензинини экспорт қилган.
Ўз навбатида юртимизга хорижий давлатлардан 152,9 млн. литр ёки 33,1 млн. АҚШ долларлик автомобиль бензини импорт қилинган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Вилоят ҳокими чекка қишлоқдаги аҳоли хонадонида тунамоқда (фото)
- 23 ёшли йигит ўқишга кира олмаганини яшириш учун 4 кишини ўлдирди. Уларнинг барчаси оила аъзолари
- «Фариданинг икки минг қўшиғи» фильми белгиланган вақтда юборилмаганлиги сабаб «Оскар»да қатнашмайди
- Сурхондарё вилоят ҳокимлиги биносида АКТ ходими калтаклангани ҳақидаги хабарга муносабат билдирилди
- Президентга шеър ўқиб берган талаба Ёзувчилар уюшмаси аъзолигига қабул қилинди
- Ибн Сино ҳақмиди? Олимлар Италиянинг Жильо ороли аҳолисида орасида бирорта ҳолатда коронавирус қайд этилмаганига изоҳ берди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг