Автобусларда йўловчиларни кечаси ташишга рухсат берилади
Фото: «Халқ сўзи»
“Транспорт воситаларида ташишда ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (406-сон, 21.08.2023 й.) қабул қилинди
Қарорга кўра, автобусларда ҳайдовчиларнинг меҳнат ва дам олиш режимини назорат қилиш қурилмалари бўлганда йўловчиларни тунда шаҳарлараро, вилоятлараро ва халқаро мунтазам йўналишларда ички ишлар органлари ҳамроҳлигисиз ташишга рухсат берилади.
2024 йил 1 январдан:
- шаҳарлараро, вилоятлараро ва халқаро йўловчи ташувчи автотранспортлар ҳайдовчиларининг иш вақти табеллар, йўл варақлари, чиптани ҳисобга олиш варақлари тахограф кўрсаткичига асосан ҳисобга олинади;
- меҳнат ва дам олиш режимига риоя этилишини назорат қилувчи инспекторлар зарур қурилмалар билан таъминланади.
Қарорга кўра, мунтазам йўналишларда йўловчи ташиш қоидаларини бузганлик, меҳнат ва дам олиш режимига риоя этмаслик ҳолатлари юзасидан Транспорт назорати инспекцияси ходимлари томонидан баённома тузиш ва маъмурий жавобгарликни белгилашни назарда тутувчи Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.
Қарор билан шунингдек, қуйидаги тартиблар жорий этилади:
сочилувчан (қадоқланмаган) қурилиш материаллари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, саноат ва озиқ-овқат товарларини, қурилиш ва маиший чиқиндиларни, шунингдек, бошқа тўкиладиган (иссиқ асфальт, йирик габаритли ва оғир юклардан ташқари) юкларни N, O3 ва О4 тоифадаги бортли ва ўзи ағдарувчи автотранспортларда мажбурий тартибда брезент ёки поливинилхлорид қопламали материаллардан тайёрланган тент билан борт сатҳидан оширмасдан ва бортга мустаҳкам қотирилиб, юза қисми тўлиқ ёпилган тарзда ташиш;
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг 2023 йил 10 сентябрдан темир йўл транспортида маҳаллий юкларни (тош кўмир, қўнғир кўмир, кокс, маъдан ва маъдан концентратлари) ички йўналишларда очиқ турдаги вагонларда бортидан ошириб юкланганда, юкни ташишда брезент ёки поливинилхлорид қопламали материаллардан тайёрланган тент билан қопланган ҳолда ташиш.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг