Австриялик тадбиркорлар: «Кейинги манзил — Ўзбекистон бозори»

Ўзбекистонда сўнгги икки йилда рўй берган кенг кўламли ислоҳотлар жараёни Австрия жамоатчилигининг ҳам юртимизга нисбатан қизиқиши кескин ортишига сабаб бўлди.
Яқинда Венанинг нуфузли журналларидан бири, ишбилармон доиралар ўртасида ниҳоятда оммабоп саналган “Industrie Magazin” нашри саҳифаларида мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, айниқса, бизнес юритиш учун яратилаётган қулай шарт-шароитлар ҳақидаги мақола шу жиҳатдан кўпчилик эътиборини тортди.
“Ўзбекистоннинг кучли жиҳатларидан бири улкан табиий ресурслар ва ишчи кучидир. Марказий Осиёнинг аҳолиси энг кўп ушбу давлатида Австрия компаниялари учун янги имкониятлар эшиги очилмоқда. Шавкат Мирзиёев Президент лавозимига келганидан сўнг республикада мисли кўрилмаган ислоҳотлар бошланди. Ўзбекистон раҳбари кучли сиёсатчи сифатида мамлакатда ва халқаро майдонда катта обрў-эътибор қозонди”, дейилади нашрда.
“Industrie Magazin” шарҳловчилари таъкидлаганидек, амалга оширилган ислоҳотлар натижасида Ўзбекистон иқтисодиёти жадал ривожланмоқда. Хорижий сармоядорлар валюта тизимининг либераллашувига ижобий реакция билдирдилар. Олиб борилаётган солиқ ва божхона ислоҳотлари эса тадбиркорлар узоқ йиллардан буён дуч келган муаммоларни ҳал қилишга қаратилган.
Мақолада австриялик таниқли иқтисодчи, “Advantage Austria” консалтинг компанияси асосчиси Рудольф Талернинг қуйидаги фикрлари келтирилган:
“Австрия компаниялари учун Ўзбекистонда инфратузилмавий лойиҳалар, нефть ва газ, тез ривожланаётган агробизнес, соғлиқни сақлаш каби соҳаларда улкан имкониятлар мавжуд. Ўзбекистон автомобилсозлик саноати ишлаб чиқариш қуввати бўйича МДҲда Россиядан кейин иккинчи ўринда туришини ҳам ёдда тутиш лозим. Сўнгги йилларда муқобил электр энергияси манбалари — қуёш ва гидроэлектр станцияларини қуришга қаратилаётган эътибор ҳам австриялик тадбиркорлар учун ушбу мамлакат “ҳали ўзлаштирилмаган, лекин катта салоҳиятга эга макон” эканлигини исботлайди”.
“Ўзбекистон Президенти мамлакат замон билан ҳамнафас бўлишини истайди. Шу сабабли республикада ахборот технологиялари соҳасини ривожлантириш давлат сиёсати даражасига кўтарилди, — дея қайд этилади журналда. — IT тармоғи кенгайиши, янги бизнес-инкубаторлар яратилиши натижасида юқори технологик товарлар ҳажми ортиши кутилаётгани прогноз қилинади. “Стартаплар 2028 йилгача кўплаб солиқлардан озод қилинганини ҳисобга оладиган бўлсак, Ўзбекистонда тез орада IT соҳасида “портлаш” юз бериши тайин”.
“2019 йили австриялик тадбиркорлардан иборат бир нечта делегацияларнинг Ўзбекистонга ташрифи кутилмоқда. Бу маҳаллий шарт-шароитлар билан яқиндан танишиш ва ўзаро манфаатли шартномалар имзолаш учун қулай имкониятдир”, деб таъкидланади “Industrie Magazin” нашрида.
Анвар МИРЗАЕВ
(«Халқ сўзи») тайёрлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондан совуқ ҳаво қачон чекина бошлайди?
- Вилоят ҳокими чекка қишлоқдаги аҳоли хонадонида тунамоқда (фото)
- «Фариданинг икки минг қўшиғи» фильми белгиланган вақтда юборилмаганлиги сабаб «Оскар»да қатнашмайди
- 23 ёшли йигит ўқишга кира олмаганини яшириш учун 4 кишини ўлдирди. Уларнинг барчаси оила аъзолари
- Сурхондарё вилоят ҳокимлиги биносида АКТ ходими калтаклангани ҳақидаги хабарга муносабат билдирилди
- Президентга шеър ўқиб берган талаба Ёзувчилар уюшмаси аъзолигига қабул қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг