Австриядаги президентлик сайловларида Ван дер Беллен ғалаба қозонди

9 октябрь куни Австрияда ўтказилган президентлик сайловида Александр Ван дер Беллен 56,69 фоиз овоз билан иккинчи муддатга президент этиб сайланди.
Александр Ван дер Беллен Австриянинг барча 116 административ марказларида ғалаба қозонди. Асосий рақиблари Уолтер Розенкарс 17,68 фоиз, Доминик Вланзй 8,31 фоиз олган.
Австрияда сайлов ёши 16 ёш. Президентликка номзодини қўймоқчи бўлган шахс 35 ёшдан кичик бўлмаслиги, камида 6000 та қўллаб-қувватлаш декларациясига эга бўлиши ва 3 600 евро миқдоридаги тўловни амалга ошириши зарур. Номзодларни рўйхатдан ўтказиш сайловга 37 кун қолганда тугайди. Бу йил сайловда 7 та номзод курашди.
Австрияда президент 6 йил муддатга сайланади. 50 фоиздан кўпроқ овоз олган номзод ғалаба қозонган ҳисобланади. Австрияда сайловчиларнинг умумий сони 6,4 миллион кишини ташкил этмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Буюк Британия бош вазири жаримага тортилди
- НАТО Украина масаласида Россия билан музокара қилишнинг ягона йўлини маълум қилди
- Энергия таъминотини яхшилаш масалалари кўриб чиқилди
- Мактабларда тил ва касб ўргатишни ривожлантириш чоралари белгиланди
- «Ватан — бамисоли қуёшга ўхшаш...»
- Буркина-Фасода ўғирлаб кетилган аёллар озод қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг