Австралиянинг биринчи космик ракетаси қулаб тушди (+видео)
Австралиянинг биринчи космик ракетаси парвознинг 14 сониясида қулаб тушди. Бу ҳақида «Контекст» Telegram-канали хабар берди.
Унда айтилишича, «Gilmour Space» компаниясининг «Eris -1» ракетаси Австралиянинг Квинсленд штатида учирилган. Бироқ «Eris -1» ракетаси бироз кўтарилиб, ерга қулаган ва ёниб кетган.
«Ҳамма нарса ўйланган эди. Шундай бўлсада биз хафа эмасмиз. Бу ракета эски эди, учириш майдонида 18 ой турди», — дейди компаниянинг маркетинг ва коммуникациялар бўйича директори Мишель Гилмор.
Компания бош директори Адам Гилмор ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида ушбу парвоз кўпроқ давом этишини хоҳлаганини, шунга қарамай хурсанд экани ҳақида ёзган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- “Барселона” қийин ғалабани қўлга киритди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг