Австралияда ўрмон ёнғинлари оқибатида ҳайвонларнинг бир тури бутунлай йўқолиб кетди

19:22 28 Февраль 2020 Дунё
637 0

Фото: esoreiter.ru

Фақатгина Австралияда яшайдиган “Pseudomys fumeus” сичқонлари ушбу қитъада юз берган ўрмон ёнғинлари оқибатида бутунлай йўқолиб кетган биринчи тур, сифатида эълон қилинди.

“Кемирувчилар ўпка касаллиги туфайли нобуд бўлишди, бу ёнаётган ўтиннинг тутунидан нафас олаётгани фонида юзага келди”, дея маълум қилди Чарльз Стерт университети матбуот хизмати.

Таъкидланишича, йўқ бўлиб кетган бу тур ёнғин зонасидан 20 км. узоқликда яшаган.

Хабарга кўра, сичқонлар яшаш жойларида тутун пайдо бўлганидан бир неча кун ўтгач, ҳалок бўлишни бошлаган.

“Баъзи маълумотларга кўра, ёнғинлар натижасида 1,25 миллиард ёввойи ҳайвонлар нобуд бўлган. Аммо тутуннинг таъсирини ҳисобга олсак, йўқотишлар анча катта бўлади“, дея таъкидланади баёнотда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?