Атлантадаги ҳайвонот боғида маймунларнинг оммавий коронавирус билан зарарланиши қайд этилди

19:00 13 Сентябр 2021 Дунё
673 0

Фото: BBC

АҚШнинг Атланта шаҳридаги ҳайвонот боғида сақланаётган 13 та гориллада коронавирус инфекцияси аниқланди. 

Дастлабки тахминларга кўра, жониворларга вирус касаллик аломатлари сезилмаган боғ хизматчисидан юққан бўлиши мумкин.

"The Guardian" нашрининг ёзишича, ҳайвонлар йўталишни бошлаган. Уларда бурун оқиши кузатилиб, иштаҳа йўқолган. Олинган синов натижаларига кўра, 20 та горилладан 13 таси "COVID-19" билан зарарлангани маълум бўлган.

Ҳозирда ҳайвонот боғи ходимлари касал жониворларнинг аҳволини кузатиб бормоқда. Уларнинг сўзларига кўра, инфекциядан 60 ёшли горилла ёши туфайли кўпроқ зарар кўриши мумкин. 

Тикланишдан кейин ҳайвонлар махсус вакцина эмланади. Яқин кунларда боғдаги орангутанлар, йўлбарслар, шерлар ва бошқа жониворларга вакцина қилиниши режалаштирилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?