Асосий қонунимизда ер хусусий мулк бўлиши мумкинлиги аниқ белгиланиши лозим — Президент

12:39 20 Июнь 2022 Сиёсат
311 0

Фото: Президент матбуот хизмати

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев мавзуни давом эттириб, унинг муҳим жиҳатларига тўхталди. 

“Шу мақсадда, Конституциямизда мамлакатимизда товарлар, хизматлар, ишчи кучи ва молиявий маблағлар эркин ҳаракатланишини, давлат ички ва халқаро савдо ривожланиши учун барча шароитлар яратишини мустаҳкамлашимиз шарт.

Тадбиркорлар қонунчиликда тақиқланмаган ҳар қандай фаолиятни амалга оширишга, ўз фаолияти йўналишларини мустақил равишда танлашга, тадбиркорликдан чекланмаган миқдорда даромад олишга ҳақли эканини Конституцияда мустаҳкамлашни таклиф этаман. 

Давлат хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай ишбилармонлик ва инвестициявий муҳит ҳамда шароитларни таъминлаши, эркин ва ҳалол рақобатнинг ҳимоя қилиниши, иқтисодий фаолиятда монополлаштиришга йўл қўйилмаслигини кафолатлаши лозим.

Шу билан бирга, Асосий қонунимизда ер хусусий мулк бўлиши мумкинлиги аниқ белгиланиши лозим, деб ҳисоблайман.

Қишлоқ хўжалиги ерлари ва ўрмон фонди давлат тасарруфида бўлиб, тадбиркорлик субъектларига ижара шартномаси асосида берилади, деган мазмундаги норма ҳам Конституциямизда акс этиши албатта ўринли бўлар эди” дея таъкидлади Президент.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер