Арнасойда газ тармоғидан ноқонуний фойдаланган автомобилларга газ қуйиш шаҳобчасининг фаолияти фош этилди

11:04 14 Сентябр 2021 Жамият
296 0

Арнасойда газ тармоғидан ноқонуний фойдаланган автомобилларга газ қуйиш шаҳобчасининг фаолияти фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Арнасой туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “A.” МЧЖ мансабдор шахслари жамиятга қарашли автомобилларга газ қуйиш шаҳобчасига ўрнатилган электрон газ ҳисоблагич трубкасига муҳр ўрнатмасдан газ сарфини нолга тушириб фойдаланиб келганликлари натижасида, “Арнасой тумангаз” газ филиали манфаатларига 459,6 млн сўм зарар етказилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?