«АрМИ-2021»: «Эльбрус ҳалқаси» Ўзбекистон жамоаси фахрли 2-ўринни эгаллади

07:41 04 Сентябр 2021 Жамият
440 0

Ҳарбий хизматчиларнинг тоғ тайёргарлиги маҳоратини синовдан ўтказадиган Халқаро армия ўйинларининг «Эльбрус ҳалқаси» мусобақасида Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги жамоаси бу йил бешинчи бор иштирок этди.

Мусобақа Россия Федерацияси Кабардино-Балкария республикасининг Терескол туманидаги тоғ тайёргарлиги маркази майдонида бўлиб ўтди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабар берди.

«Эльбрус ҳалқаси» мусобақаси турли вазифаларни жамлаган 15 та махсус вазифани ўз ичига олади. Мусобақада Хитой, Россия, Покистон, Қозоғистон, Арманистон, Абхазия, Жанубий Осетия, Ўзбекистон ва Ҳиндистон ҳарбий альпинистлар жамоалари таркибида 90 дан ортиқ ҳарбий хизматчи иштирок этди.

Эътиборлиси, беллашувлар давомида кичик сержантлар Тўқлиев, Абдулҳамидов ва Ибрагимов мусобақанинг «Тоғ тўсиқлар йўлаги»дан ўтиш шартини 12 дақиқа 58 сонияда бажариб, мусобақа рекордини янгилади. Мазкур шарт бўйича охирги рекорд 2020 йилда ўрнатилган эди – 14 дақиқа 16 сония.

Шунингдек, жамоа таркиби «Музли ҳудуддан ўтиш (чиқиш)” махсус вазифасини 11 дақиқа 37 сонияда бажариб яна бир рекорд ўрнатишди. Бу босқичдаги охирги рекорд 2019 йили ўрнатилган эди – 12 дақиқа 10 сония.

Шундан қилиб, якуний натижаларга кўра, Ўзбекистон ҳарбий альпинистлари жамоаси иккинчи ўринни қўлга киритди. Биринчи ўрин мезбон — Россия жамоасига насиб этган бўлса, шоҳсупанинг учинчи поғонасидан Қозоғистон вакиллари ўрин олди.

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?