Археологлар мураккаб жарроҳлик амалиёти излари бўлган энг қадимги скелетни топдилар

01:38 12 Сентябр 2022 Дунё
958 0

Фото: Nature

Инсоният тарихидаги биринчи ампутация 31 минг йил олдин Борнеода амалга оширилган бўлиши мумкин.

Австралиянинг Сидней ва Гриффит университетлари тадқиқотчилари 31 минг йил аввал ампутация қилинган ёшли эркакнинг қолдиқларини топдилар. Бу ҳақда "Nature" журнали ёзмоқда.

Борнео оролидаги ғорда дунёдаги энг қадимий қоятош расмлари ўрин олган ғордан вафот этганида тахминан 20 ёшда бўлган йигитнинг скелети топилди. Унинг чап оёғи озғин кўринди ва у ёш болаларникидек ҳамда  унинг пастки қисми йўқ эди. Ўрганишлардан сўнг, археологлар кесилган жой тоза ва ҳеч қандай инфекция белгилари йўқлигини аниқладилар. Муаллифлар ампутациянинг бахтсиз ҳодиса бўлиш эҳтимоли жуда кичик, деб ҳисоблашмоқда.

Ампутацияга айнан нима сабаб бўлгани тўлиқ равшан бўлмасада, эркакнинг бўйин синиши ва елка суяги жароҳати ҳам жуда яхши тузалган экан. Шу боис мутахассислар ампутация худди шу ҳодиса сабаб амалга оширилган бўлиши мумкин, деган тахминни илгари суришмоқда. Ўша пайтда боланинг омон қолиши учун оёғини кесиб ташлашга мажбур бўлинган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер