Аризани қайтариб олиш учун 2000 АҚШ доллари талаб қилган шахслар қўлга олинди

09:14 10 Апрель 2021 Жамият
1070 0

2021 йилнинг 6 апрель куни 47 ёшли Ирода А., Фарғона шаҳри бўйича ИИО ФМБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилган. Унда 30 ёшли Гулжаҳон У., келинойиси 27 ёшли Шаҳноза У., билан биргаликда унинг жияни 37 ёшли Акмалжон К.,нинг ҳаракатлари учун ариза билан мурожаат қилиб, ушбу аризани қайтариб олишлари эвазига 2 000 АҚШ доллар беришини талаб қилгани ёзилган. Агар пулларни бермаса жиноий жавобгар қилдириш билан қўрқитаётганлигини билдириб, уларга нисбатан қонуний чора кўришликни сўраган. 

Шу куни Гулжаҳон У., Шаҳноза У., билан Ирода А.,дан товламачилик йўли билан 2 000 АҚШ доллар пул маблағларини олаётганларида ушланганлар. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Гулжаҳон У., ва Шаҳноза У.,ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми «в» банди (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинганлар.

Тергов ҳаракатлари давомида юқорида келтирилган Акмалжон К.,нинг ҳаракатлари (Гулжаҳон У., ва Шаҳноза У.,лар келтирилган важлар) юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жиноят иши доирасида ушбу фуқароларнинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланади.

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер