АҚШнинг гипертовушли қуролларини синови ғайритабиий вазият туфайли қолдирилди

03:03 22 Октябр 2021 Дунё
484 0

Фото: Reuters

Америка Қўшма Штатларида гипертовушли қуролларнинг синовлари кечиктирилди. Бунга ушбу қурол ташувчи ракетани уча олмагани сабаб бўлган. Бу ҳақда "Reuters" ўз манбаларга таяниб хабар бермоқда.

Манбага кўра, ушбу синовда гипертовушли қуролнинг жанговар блогининг индивидуал элементларининг ишлашини кузатиш кўзда тутилган эди. Чунки у ҳали ҳам ишлаб чиқиш жараёнида.

Олдинроқ, "Reuters" АҚШ гипертовушли қуролларнинг бир қанча прототипларининг синовларини муваффақиятли ўтказгани ҳақида хабар берган эди. Ўз навбатида, Пентагон учта синов муваффақиятли ўтганини тан олган.

2021 йилнинг ёзида Хитой гипертовушли қуролларнинг иккита синовини ўтказгани маълум бўлган эди. Бу эса Пентагон ва АҚШ разведкасини ҳайратда қолдирди. Чунки Хитой америкаликларда йўқ бўлган мутлақо янги қурол-яроғни намойиш қила олган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?