АҚШда рўй берган сув тошқинлари 46 кишининг ҳаётига зомин бўлди

11:31 03 Сентябр 2021 Дунё
659 0

АҚШнинг шимоли-шарқида рўй берган «Ида» тўйфони оқибатида келиб чиққан сурункали ёғингарчиликлар ва сув тошқинлари қурбонлари сони 46 кишига етди, деб хабар берди CNN.

Бундан олдин табиий офат 29 кишини ҳаётдан олиб кетгани маълум қилинганди.

Тўфондан энг кўп Нью-Жерси жабр кўрди. Бу ерда 23 киши ҳалок бўлган. Нью-Йорк штатида эса 15 киши, Пенсилванияда камида 5 киши дунёдан кўз юмган. Мэриленд ва Коннектикутда ҳам қурбонлар борлиги айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, кеча АҚШнинг шарқий соҳилларига кучли ёғингарчилик кириб келган. Ноқулай об-ҳаво Пенсилвания, Нью-Жерси ва Нью-Йорк штатларини қамраб олган.

Маҳаллий телеканалларда сув остида қолган кўчалар, тошиб кетган қирғоқлар, сув кириб келган уйлар, автобуслар намойиш этилмоқда.

Ҳукумат эвакуация ишларини олиб бормоқда.

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?