АҚШда мактабда ўт очган боланинг онаси қасддан бўлмаган қотилликда айбдор деб топилди

12:19 07 Февраль 2024 Дунё
204 0

45 ёшли Женнифер Крамбли боласи томонидан уюштирилган оммавий отишмада қасддан бўлмаган қотилликда айбланган биринчи америкалик она бўлди. Прокурорлар уни ўғлига қурол сотиб олишда бепарволик қилганликда ва хавотирли белгиларга эътибор бермаганликда айблади.

Унинг турмуш ўртоғи Жеймс ҳам худди шундай айбловлар билан судланиши кутилмоқда, у ўз айбини рад этмоқда.

Уларнинг ўғли Итан 2021 йил декабрь ойида Мичигандаги мактабда оммавий отишма содир этиб, тўрт нафар синфдошини ўлдирган. Ҳозир у 17 ёшда ва умрбод қамоқ жазосини ўтамоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?