АҚШда коронавируснинг келиб чиқишини аниқловчи далиллар мавжуд — "The New York Times"

15:26 28 Май 2021 Дунё
556 0

Иллюстратив фото

АҚШ разведка хизматларида коронавирус манбасини аниқлашда ёрдам берадиган баъзи маълумотлар мавжуд, деб ёзмоқда "The New York Times".

Нашрнинг ёзишича, разведка ушбу ҳолат бўйича ҳали ўрганилмаган маълумотларни қўлга киритган ва уни яхшироқ таҳлил қилиш учун тадқиқотлар ўтказиш зарур.

Газетага кўра, бу ерда гап Ухан шаҳридаги лаборатория ишчиларининг ҳаракати ва у ерда коронавирус вируси тарқалиши каби маълумотлар ҳақида кетмоқда.

Бундан ташқари, Оқ уй АҚШ иттифоқчиларидан лаборатория ва унинг иши тўғрисида кўпроқ маълумот олиш учун ўз иттифоқчиларининг разведка тармоқларига кириб боришини кутмоқда.

Аввалроқ АҚШ разведкаси Ухан вирусология институтининг камида уч нафар олими 2019 йил ноябрь ойида оғир хасталикка чалинганлигини ҳақида далилларга эгалиги ҳақида маълум қилган эди.

Махфий маълумотларга кўра, Ухан вирусология институтининг уч нафар тадқиқотчиси шу қадар оғир касалга чалинадики, улар касалхонада даволанишга мажбур бўлишган.

2019 йил охирида Хитойда коронавируснинг янги туридан келиб чиққан касаллик авж олди. У дастлаб Хубей вилоятида жойлашган Ухан шаҳрида қайд этилган. 2020 йилнинг 11 март куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти дунёда коронавирус пандемиясини эълон қилди. 29 март куни Хитой коронавирус эпидемияси тугаганлигини эълон қилди.

Аввалроқ, АҚШ президенти Жо Байден коронавирус лабораториядан чиқарилган бўлиши мумкин деган фаразни истисно қилмаган ҳолда баёнот берди

Хитой томони АҚШ раҳбарининг бу баёнотини туҳмат деб билишини маълум қилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?