АҚШда Хитой ва Россия армиясининг умумий заиф томони ҳақида маълум қилинди

23:38 20 Сентябр 2022 Дунё
657 0

Архив сурат

Хитой ва Россия қуролли кучларининг умумий заиф томони бор, дея ёзмоқда CNN АҚШ мудофаа университети ҳисоботига таяниб.

Ҳисоботда 2015 йилдан 2021 йилгача Хитой армияси, денгиз флоти, ҳаво кучлари ва ракета кучларининг 300 дан ортиқ юқори мартабали зобитларининг таржимайи ҳоли таҳлил қилинган. Тадқиқот натижаларига кўра, ҳар бир хизмат раҳбарлари ўз фаолиятини бошлаган соҳадан ташқари бошқа жабҳаларда операцион тажрибага эгалигини айтиш қийин. АҚШда эса 1986 йилдан бери ўзаро машғулотлар қонуний талаб бўлиб келган.

Бу хусусият Хитой армиясининг юқори даражадаги ўзаро таъсир зарур бўлган жойда самарали бўлиш салоҳиятини камайтириши мумкин.

Бироқ экспертлар Хитойнинг урушдаги эҳтимолий хатти-ҳаракатларини Россиянинг Украинадаги ҳаракатлари билан солиштиришдан эҳтиёт бўлишади. Хусусан, ҳисоботга кўра, Хитой, Россиядан фарқли ўлароқ, чақирилувчиларни тайёрлашда яхшироқ, Хитой армиясида кичик офицерлар институти ривожланган. Қайд этилишича, барча хитойлик зобитлар Коммунистик партия аъзоси, яъни улар маълум сиёсий тайёргарликка эга.

Америкалик таҳлилчиларнинг таъкидлашича, агар Хитойда энг янги технологиялардан фойдаланишга қодир ёш офицерларнинг янги авлоди пайдо бўлса, вазият ўзгариши мумкин. Бугунги кунда, экспертларнинг фикрича, ХХР раиси Си Цзиньпин замонавий можароларга кўпроқ таниш бўлган ёш офицерларни жалб қилмайди, яъни бунда эски зобитларнинг садоқатини рағбатлантиришни афзал кўради.

Бироқ, таҳлилчилар Хитой имкониятларини етарлича баҳоламасликдан эҳтиёт бўлиб, Россия билан таққослашдан огоҳлантирмоқда.

Аввалроқ АҚШ Россия президенти Путин ва унинг хитойлик ҳамкасби Си Цзиньпиннинг ягона фронт яратиш ҳақидаги баёнотидан хавотир билдирган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер