АҚШда хавфли моддалар олиб кетаётган поезд рельсдан чиқиб кетди

15:32 16 Март 2023 Дунё
309 0

Фото: AP

АҚШнинг Аризона штатида хавфли моддалар олиб кетаётган поезд рельсдан чиқиб кетди. Бу ҳақда "The New York Times" ёзмоқда.

Қайд этилишича, ҳодиса АҚШнинг Аризона штати, Топок шаҳри яқинида содир бўлган. Ҳодиса сабаблари ҳақида маълумот берилмаган.

Шу йилнинг февраль ойида АҚШнинг Небраска штатида 31 вагондан иборат кўмир олиб кетаётган поезд рельсдан чиқиб кетган эди. Йўл транспорт ҳодисасида ҳеч ким жабрланмагани хабар қилинган.

Олдинроқ, Огайо штатининг икки минг аҳолиси хавфли юклар бўлган поезд ҳалокатга учраши оқибатида ёнғин юзага келгани сабабли эвакуация қилинган эди. Ёнғин юк поездининг 50 га яқин вагонининг рельсдан чиқиб кетиши натижасида келиб чиққан. Улардан 14 та вагонда винилхлорид (портловчи ва ёнганда заҳарли моддалар чиқарадиган этилен ҳосиласи) моддаси бўлган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер