АҚШда IT соҳасида фаолият олиб бораётган ўзбекистонлик ватандошлар билан “Ватандошлар форуми” ташкил этилди

Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонасида IT ва аутсорсинг компанияларда ўз фаолиятларини юритаётган ўзбекистонлик ватандошлар билан “Ватандошлар форуми” ташкил этилди. Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов ўз нутқи билан иштирок этди.
Учрашувдан кўзланган асосий мақсад – Ўзбекистоннинг IT имкониятлари ва мамлакатимизда хорижий компаниялар учун яратилган шарт-шароитлар ҳақида батафсил маълумот бериш, шунингдек, ватандошлар орқали IT-аутсорсинг соҳасида АҚШнинг етакчи компаниялари билан ҳамкорлик қилишдан иборат.
Унда Ўзбекистон IT-хизматлар ва маҳсулотлар экспортини 2030 йилга қадар 5 млрд долларга, Ўзбекистонни минтақавий IT хабга айлантириш, Ўзбекистонда IT-таълим ва кадрлар тайёрлашга сармоя ва грантлар жалб қилиш мақсадида Америка бозорига кириши масалалари муҳокама қилинди.
Йиғилишда IT соҳадаги ўзгаришлар ва потенциал инвесторлар учун яратилган шарт-шароитлар, шунингдек, инглиз тилини биладиган ва IT соҳасида дастурлаш хизматларини ишлаб чиқариш ва экспорт қилишга қодир мутахассислар сонини кўпайтириш ҳамда экспорт ҳажмини янада ошириш масалаларига эътибор қаратилди.
Учрашув сўнгида АҚШда фаолият олиб бораётган IT-компаниялар вакиллари мамлакатимизда жорий этилган солиқ имтиёзлари, сармоя киритиш, кадрлар танқислигини олдини олиш бўйича амалга оширилаётган дастурлар, мамлакатимиз бозоридаги IT-хизматларга бўлган эҳтиёж ва масофавий хизматларни тақдим этишда энг талабгор хизматлар бўйича саволларига жавоб олдилар.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Жасорат мактаблари»га ўқувчиларни қабул қилиш тартиби белгиланди
- Бошқарув соҳасида хотин-қизлар улуши неча фоиз экани маълум қилинди
- Нодавлат олий таълим муассасалари устав фондини камида 2 миллион АҚШ доллари эквивалентида шакллантирилиши шарт – Вазирлар Маҳкамаси қарори
- Етакчилар «Иморат» тарихий-меъморий мажмуасига борди
- «Ливерпуль» юлдузи Диого Жота автоҳалокатда вафот этди. У яқиндагина оила қурганди
- «Anorbank» раҳбари Парижда ўғирлаб кетилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг