АҚШ томонидан коронавируснинг келиб чиқиши ҳақида тайёрланган ҳисобот бугун эълон қилиниши кутилмоқда — Оқ уй

16:56 24 Август 2021 Дунё
906 0

Фото: pixabay.com

Коронавируснинг келиб чиқиши ҳақида америкалик мутахассислар томонидан тайёрланган ҳисобот тайёр бўлади. Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Женнифер Псаки маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, ҳужжат билан биринчи бўлиб АҚШ президенти Жо Байден танишади. Давлат раҳбари ҳисоботнинг тўлиқ версиясида келтирилган экспертларнинг хулосаларини ўрганади. Кейин унинг махфий бўлмаган қисмлари оммага эътиборига ҳавола қилиниши мумкин.

Псакининг қўшимча қилишича, бу борада ҳозирча аниқ сана йўқ, бу бир неча кун ичида аниқ бўлиши кутилмоқда.

Аввалроқ, АҚШ Миллий Соғлиқни сақлаш институти мамлакатда коронавирус инфекциясининг биринчи ҳолатлари 2019 йил декабрига тўғри келиши ҳақида далиллар борлигини маълум қилганди.

2019 йил охирида Хитойда коронавируснинг янги тури пайдо бўлгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Кейинчалик ушбу касаллик дунёнинг кўплаб мамлакатларида қайд этилди. Натижада 2020 йилнинг 11 март куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бутун дунёга коронавирус пандемиясини эълон қилди. 2020 йилнинг 29 март куни Хитой ўз ҳудудида коронавирус эпидемияси тугаганини маълум қилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?