АҚШ собиқ вице-президенти Пенснинг уйидан ҳам махфий ҳужжатлар топилди 

00:37 25 Январь 2023 Дунё
551 0

Фото: AP

Махфий ҳужжатлар ўтган ҳафта АҚШнинг собиқ вице-президенти Майкл Пенснинг Индиана штатининг Кармел шаҳридаги уйидан топилди. Айни пайтда улар Федерал қидирув бюроси ва Адлия вазирлигининг ички хавфсизлик бўлими томонидан текширилмоқда. Бу ҳақда CNN телеканали ўз манбаларига таяниб хабар берди.

Манбаларнинг таъкидлашича, «ўнга яқин» ҳужжатлар Доналд Трамп маъмуриятида АҚШ собиқ вице-президенти бўлган ҳуқуқшунос Майкл Пенснинг уйидан топилган.

Шу билан бирга, Пенс қўлида ҳеч қандай махфий ҳужжатлар йўқлигини қайта-қайта таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ президенти Жо Байденнинг унинг Делавердаги уйининг гаражидан «махфий» деб белгиланган ҳужжатларни топилгани хабар қилинган эди. 

Ўз навбатида, Байден махфий ҳужжатлар сақланганини тан олганди.

Қайд этилишича, Жо Байден вице-президентлик даврига оид махфий ҳужжатлар топилган ва улар Украина, Эрон ва Буюк Британия разведкаси оид маълумотлар экани айтилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер