АҚШ Сенати Давлат департаментини Россияни террорчи давлатлар рўйхатига киритишга чақирди

20:55 28 Июль 2022 Дунё
810 0

Архив сурат

АҚШ Сенати Давлат департаментини Россияни террорчи давлат сифатида тан олишга чақирувчи резолюцияни қабул қилди.

АҚШ Сенати АҚШ Давлат департаментини Чеченистон, Грузия, Сурия ва Украинадаги воқеалар туфайли Россияни террорчи давлат сифатида тан олишга чақирувчи резолюцияни қабул қилган.

Ҳужжатда Россия томонидан содир этилган террористик ҳаракатлар сифатида, масалан, иккинчи Чечен кампаниясида "террор" ва тинч аҳолига қарши куч ишлатиш, Суриядаги ҳаво ҳужумлари ва Донбасс "айирмачилари"ни қўллаб-қувватлаш кўриб чиқилади.

Шунингдек, резолюцияда Россия ҳукуматининг Россия президенти Владимир Путин кўрсатмаси бўйича амалга оширилган барча ҳаракатлари террорчилик ҳаракатларига ҳомийлик сифатида тан олинган. 

«Ушбу резолюциядаги ҳеч нарса ҳарбий куч ишлатиш ёки АҚШ ҳарбий кучларининг жанговар ҳаракатларга киришиши каби талқин қилинмаслиги керак», дейилади ҳужжатда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер