АҚШ олимлари бир сонияда коронавирусни йўқ қилиш усулини топишди

20:03 28 Апрель 2021 Дунё
1545 0

Техас А&М университети олимлари SARS-CoV-2 коронавирусини юқори ҳарорат ёрдамида бир сонияда йўқ қилувчи экспериментал тизимни ишлаб чиқишди. Бу ҳақда Phys.org хабар бермоқда.

Қайд этилишича, мутахассислар томонидан зангламайдиган пўлатдан ясалган қувур найчасидан иборат тажриба қурилмаси яратилди. У орқали таркибида коронавирус бўлган эритма ўтказилади. Бунинг учун қувур юқори даражада қиздирилади, аммо вирус ҳарорат таъсирини бир неча сония "ҳис" қилади, холос. 

Натижада ковидни илгаридагига нисбатан анча қисқа вақт ичида зарарсизлантириш мумкинлиги аниқланди.

"Агар эритма Цельсий бўйича 72 даражагача тахминан ярим сония давомида қиздирилса, у ҳолда вируснинг титри юз минг марта камаяди, бу вирусни зарарсизлантириш ва одамларга юқишини олдини олиш учун етарли. Мазкур усулни мавжуд ҳаво алмаштириш, шамоллатиш, иситиш тизимларида қўллаш мумкин" — дейилади хабарда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?