АҚШ «Moderna» вакцинасини Ўзбекистонга бепул бермоқда — Отабеков

15:36 27 Июль 2021 Жамият
1529 0

Ўзбекистонга АҚШдан 3 млн 60 минг доза Moderna вакцинаси бепул олиб келинади. Бу ҳақда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Нурмат Отабеков маълум қилди.

«Ўзбекистонга АҚШдан 3 млн 60 минг доза Moderna вакцинаси олиб келинади. Ушбу вакцина «COVAX» дастури орқали АҚШ томонидан бепул тақдим этилмоқда.

Ушбу вакцина ҳам бошқалари сингари 18 ёшдан катта бўлган аҳоли қатламини эмлаш учун ишлатилади.

Moderna вакцинасини қўллаш учун алоҳида гуруҳлар шакллантирилмаган. Бу худди юртимизда ишлатилаётган бошқа вакциналар сингари 0,5 мл миқдорда дельтасимон мушакларга қўлланилади», дейди Н.Отабеков.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?