АҚШ Мексика билан чегарадаги темир йўл кўприкларини вақтинча ёпиб қўйди

00:59 19 Декабрь 2023 Дунё
524 0

Фото: AP

АҚШ муҳожирлар оқимининг кучайиши сабабли Мексика билан чегарани вақтинча ёпди.

Якшанба куни АҚШ божхона ва чегара қўриқлаш хизмати Мексикадан поезд орқали олиб ўтилаётган ноқонуний муҳожирлар оқими кўпайганидан кейин АҚШнинг Техас штати ва Мексика ўртасидаги иккита темир йўл кўпригини ёпишини маълум қилди.

Ушбу чеклов 2023 йилнинг 18 декабрь куни маҳаллий вақт билан соат 8:00 дан бошлаб амалга киритилган.

Агентлик маълумотларига кўра, сўнгги ҳафталарда АҚШ божхона ва чегара қўриқлаш хизмати шунга ўхшаш вақтинчалик чекловлар қўйиб, Аризона штатининг Люквилл шаҳридаги чегара ўтиш, Сан-Диего пиёдалар ўтиш ва Игл-Пасс автотранспорт воситалари кесиб ўтиш жойларини ёпиб қўйди.

Аввалроқ, АҚШ-Мексика чегарасини ноқонуний кесиб ўтишлар сони рекорд даражага етгани ҳақида хабар берилган эди. Шу билан бирга, миграция муаммоси демократлар ва республикачилар ўртасида Киевга янги ёрдам кўрсатиш лойиҳасини кўриб чиқишда келишмовчиликка сабаб бўлди. Конгрессдаги республикачилар маъмурият АҚШнинг жанубий чегараларини ҳимоя қилиш бўйича ёндашувларини ўзгартирмагунча, Украина учун маблағ ажратилишига қарши чиқди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?