АҚШ конгрессменлари Ўзбекистондаги изчил ислоҳотларни маъқуллади

19:54 25 Май 2021 Сиёсат
387 0

АҚШ Конгрессида Ўзбекистон мустақиллиги ва суверенитети тўғрисида резолюция қабул қилинди.

Резолюцияда Ўзбекистоннинг Марказий Осиёда иқтисодий етакчи сифатида роли тобора ортиб бораётгани таъкидланган. Конгрессменлар Ўзбекистоннинг Афғонистондаги тинчлик жараёни ва ижтимоий-иқтисодий ривожланишини қўллаб-қувватлашини юксак баҳолади.

«АҚШ Вакиллар палатаси Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳолатини яхшилаш, коррупцияга қарши чора-тадбирлар ва суд тизимининг шаффофлигини ошириш, давлат амалдорларининг ҳисобдорлигини кучайтириш, сўз ва оммавий ахборот воситалари эркинлигини тарғиб қилиш, одам савдоси, жумладан, пахта йиғим-теримида мажбурий ва болалар меҳнатини бартараф этиш ҳамда диний эркинликни таъминлашга қаратилган улкан ислоҳотлар дастурини маъқуллайди», дейилади Конгресс хабарида.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?