АҚШ Конгресси Вакиллар палатасининг қўмита раиси Олий Мажлис Сенатига ташриф буюрди

14:18 27 Март 2024 Сиёсат
223 0

Жорий йилнинг 27 март куни Олий Мажлис Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев АҚШ Конгресси Вакиллар палатасининг Қуролли кучлар қўмитаси раиси Майк Рожерс бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди.

Учрашувда Ўзбекистон—АҚШ ҳамкорлигининг кенг доираси, хусусан, парламентлараро алоқаларни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий, меҳнат муносабатлари соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, мулоқот давомида Ўзбекистонда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини, қонун устуворлигини, давлат бошқаруви шаффофлигини таъминлаш, фуқаролик жамияти институтларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, хусусий мулк ва хорижий инвесторларни ҳимоя қилиш, шунингдек, иқтисодиётни либераллаштириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Суҳбат давомида икки мамлакат парламентлари ўртасидаги алоқаларни кенгайтиришда АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатасида шакллантирилган «Ўзбекистон бўйича Кокус» (дўстлик гуруҳи)нинг ўрни ва фаолияти самарадорлиги таъкидлаб ўтилди.

Иқтисодий ҳамкорлик масалалари ҳам эътибор марказида бўлди. Икки томонлама стратегик шерикликни мустаҳкамлашга таркибига 38 та етакчи компания кирадиган Америка—Ўзбекистон савдо палатаси салмоқли ҳисса қўшаётгани таъкидланди. Инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш ва икки давлат ишбилармон доиралари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш юзасидан фикр алмашилди.

Шу билан бирга меҳнат муносабатлари йўналишидаги ҳамкорликни изчил давом эттириш, бунда муносиб меҳнат шароитларини яратиш, меҳнат соҳасига халқаро стандартларни жорий этиш каби масалаларда доимий маслаҳатлашувларни олиб боришга келишиб олинди.

Мулоқот сўнггида томонлар барча соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш ва чуқурлаштиришга тайёр эканликларини билдирдилар.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?