АҚШ Конгресси палатаси спикери Нэнси Пелосини Осиёга олиб учаётган самолёт онлайн радарлардан ғойиб бўлди

23:04 30 Июль 2022 Дунё
1419 0

Фото: Reuters

Flightradar24 АҚШ Конгресси палатаси спикери Нэнси Пелосини Осиёга олиб учаётган самолёт қаерда эканлигини яширди.

Ҳақиқий вақт режимида ҳаво кемаларини кузатиш хизмати Flightradar24 АҚШ Конгресси палатаси спикери Ненси Пелосини олиб кетаётгани тахмин қилинаётган 09-0540 давлат рақамига эга АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучларининг Boeing C-40С самолёти жойлашган жойни яширди.

Маълумки, Осиё минтақасига йўл олган лайнер Гавайи штати Гонолулу аэропортига қўнгач, онлайн хизмат кўрсатиш харитасидан ғойиб бўлган.

Вакиллар палатаси спикери Тайванга эҳтимолий ташрифи фонида Хитой ҳарбий-денгиз кучлари Жанубий Хитой денгизида икки кунлик машғулотлар ўтказишни бошлади. Машқлар 29 ва 30 июль кунлари жанубий Гуандун провинциясини Хайнан оролидан ажратиб турувчи Цюнчжоу бўғозининг ғарбий қисмида бўлиб ўтмоқда.

Шу билан бирга, Оқ уй Пелосининг Осиё бўйлаб расмий сафари давомида Тайванга сафарини шубҳа остига олди. Хитой Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Тань Кэфэй аввалроқ огоҳлантирганидек, агар Пелоси Тайванга ташриф буюришга қарор қилса, хитойлик ҳарбийлар қўл қовуштириб ўтирмайди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер