АҚШ Киевга 30 га яқин "Abrams" русумидаги танкларни юбориши мумкин

Фото: AP
Америка Қўшма Штатлари Украинага 30 га яқин "Abrams" русумидаги танкларни юбориш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда АҚШ расмийларига таяниб, "Politico" хабар бермоқда.
Икки АҚШ расмийларидан бири, Жо Байден маъмурияти 30 га яқин "Abrams" танкларини юборишни кўриб чиқаётганини айтди.
Ўз навбатида, газета манбалари ҳам шу ҳафтада шундай танкларнинг сезиларли сонини тақдим этиш бўйича қарор қабул қилиниши мумкинлиги ҳақидаги маълумотни тасдиқлаган.
Аввалроқ Пентагон матбуот котиби Патрик Райдер брифингда ОАВда Вашингтон яқинда Киевга "Abrams" танклари етказиб берилиши ҳақида эълон қилиши ҳақидаги маълумотга изоҳ бериб, ҳозирча ҳеч қандай маълумот йўқ, деган эди.
Бунгача АҚШ Давлат котибининг биринчи ўринбосари Венди Шерман яқин кунларда Украинани Ғарб танклари билан таъминлаш масаласи бўйича қарор қабул қилиниши мумкинлигини айтганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 2023 йилдан автомобиль нархи пасайди — UzAuto Motors
- Европа Иттифоқи Украинага 18 миллиард евро миқдоридаги янги ёрдам пакети ажратди
- Буюк Британия бош вазири жаримага тортилди
- Наманганда кетма-кет ҳаракатланиб келаётган учта юк автомобили ўзаро тўқнашиб, ёниб кетди
- Ўзбекистон Президенти Ли Куан Ю номидаги мактабга ташриф буюрди ва Сингапурнинг ишбилармон доиралари билан учрашув ўтказди
- НАТО Украина масаласида Россия билан музокара қилишнинг ягона йўлини маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг